Қозоғистонда «Ёшлар ҳафталиги» бошланди

ASTANА. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали 12 август куни нишонланадиган Халқаро ёшлар куни арафасида «Ёшлар ҳафталиги» бошланганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Теlegram-каналига таяниб.
None

Жумладан, 7-12 август кунлари мамлакат бўйлаб, вилоятлардаги барча объектларда хайрия, кўнгилли ва экологик тадбирлар, меҳнат ярмаркалари, турли фестиваллар, ёшлар учун концерт ва семинарлар ўтказилади. Ҳафталик Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятида «12 хайрли иш» хайрия акцияси билан бошланади.

Шу кунларда ёш кўнгиллилар, ёшлар ташкилотлари вакиллари қариялар уйлари, болалар уйларига ташриф буюриб, экологик акциялар ўтказиб, муҳтожларга ёрдам кўрсатишади.

Сўнгги хабарлар