Қозоғистонда доллар кетма-кет иккинчи кун арзонлашмоқда

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

доллар
Фото: pexels

Кунлик савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,98 тенгега пасайиб, 537,53 тенгени ташкил этди. Миллий банкнинг 5 августдаги расмий курси 541,82 тенге этиб белгиланди.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 537,62 тенгега сотиб олинса, 539,84 тенгедан сотилмоқда. Евро 619,55-624,62 тенге, рубль эса 6,62-6,74 тенге оралиғида сотилмоқда.

Астанада доллар 535,19 тенгега сотиб олинса, 541,32 тенгедан сотилмоқда. Евро 617,54 тенгега сотиб олинса, 627,07 тенгедан сотилмоқда. Рубль 6,61 тенгега сотиб олинса, 6,71 тенгедан сотилмоқда.

Чимкентда валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 536,35 тенгега сотиб олинса, 539,37 тенгедан сотилмоқда. Еврони 619,45 – 626,27 тенге, рублни эса 6,63 – 6,69 тенге оралиғида сотиб олиш ва сотиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 4 августдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,35 тенгега пасайиб, 541,82 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар