Қозоғистонда чакана савдо ҳажми 6,9 фоизга ошди
ASTANА. Кazinform — 2025 йилнинг январь-август ойларида чакана савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 фоизга ўсиб, 14 805,9 миллиард тенгени ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Савдо корхоналари орқали чакана товар айирбошлаш ҳажми 10234,3 миллиард тенгени ташкил этиб, йил давомида 6,3 фоизга ўсди.
Чакана савдонинг умумий ҳажмида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 31,9 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 68,1 фоизни ташкил этди.
— Савдо ҳажмининг энг юқори ўсиши ноозиқ-овқат товарларида кузатилди. Хусусан, автомобиль ёқилғиси, автомобиллар, электр маиший техника, фармацевтика маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, тўқимачилик ва пайпоқ маҳсулотлари, косметика ва шахсий гигиена воситалари, компьютерлар, периферия ускуналари ва дастурий таъминот савдоси ошди6 - дейилади хабарда.
2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, чакана савдо корхоналарининг товар фонди (ҳисобот берувчи корхоналар бўйича) 1588,2 миллиард тенгени ташкил этди, бу 56 кунлик савдо ҳажмидир.
Республикада чакана савдонинг энг катта улуши Алмати (32,4 фоиз) ва Астана шаҳарлари (13,8 фоиз), Қарағанди (7,3 фоиз) ва Шарқий Қозоғистон вилоятларига (5,6 фоиз) тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги бензин, дизель ва автогаз нархлари ҳақида хабар берган эдик.