Қозоғистонда аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари жамоат жойларида давлат хизматларини кўрсатадилар
ASTANA. Кazinform — Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (АХКМ) ходимлари энди жамоат жойларида давлат хизматларини кўрсатадилар.

“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси НАЖ Ғарбий ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистоннинг 20 та вилоятида фуқаролар давлат хизматларини мустақил равишда олишлари мумкин бўлган 29 та connection point очилган.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойлари савдо марказлари, бозорлар, автовокзаллар ва банклар каби жамоат жойларида жойлашган. Улардан Ғарбий Қозоғистон вилоят филиалида 2 та connection point очилиб, фуқаролар давлат хизматларини қуйидаги манзилларда мустақил олишлари мумкин: Орал шаҳри, Қурманғази кўчаси, 173/1, «Dom Byta» савдо уйи; Орал шаҳри, Исаев кўчаси, 2/9, "Московский" савдо уйи.
Connection point фуқароларга “Электрон ҳукумат” портали орқали мустақил хизмат кўрсатиш имконини беради. Бу ерда мижозлар электрон имзо, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш, пенсия жамғармаси маълумотнома ва бошқа оммабоп хизматларга буюртма беришлари мумкин.
“Ўтган йили қозоғистонликлар АХКМнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш секторларида 15 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатишди. Биз йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида Connection pointларни ташкил этиш орқали лойиҳани кенгайтиришга қарор қилдик. Савдо марказлари, бозорлар, автовокзалларни тасодифан танлаганимиз йўқ, одамлар кўп ва фуқаролар давлат хизматларини кўрсатиш учун ходимларимизга мурожаат қилишлари қулай бўлади”, — деди давлат корпорацияси бошқаруви раиси Арман Кенжеғалиев.
Айтиш жоизки, бугунги кунга қадар савдо марказлари ва бозорларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш секторлари орқали 2 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди. Январь ойида энг машҳур хизматлардан бири фуқаролик ҳолати маълумотларини тузатиш учун ариза бериш эди. Фуқаролар “Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси” дастурида иштирок этиш учун болалар ҳақидаги маълумотларни киритиш учун мурожаат қилишган.