Қозоғистонда 2000 км дан ортиқ каналлар тозаланади

ASTANA. Kazinform - Суғориш даврининг барқарор ўтишини таъминлаш учун Сув ресурслари ва ирригация вазирлигининг “Казводхоз” корхонаси Қозоғистоннинг 7 вилоятида 2011 километр узунликдаги каналларни механизациялашган ҳолда тозалаш ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform.

каналларни тозалаш
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Идора маълумотларига кўра, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда, Туркистон ва Жетису вилоятларида иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар 300 километрдан ортиқ каналлар тозаланди.

Тозалаш каналларнинг ўтказувчанлигини ошириш, фермерларни суғориш суви билан таъминлаш имконини беради. Жорий йилда “Казводхоз” филиаллари фермерлар билан 12,7 миллиард куб метр сув етказиб бериш бўйича 27,8 мингдан ортиқ шартномалар тузишни режалаштирган. Бугунги кунга қадар 11 минг 700 та шартнома тузилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили фермер хўжаликлари билан 23 минг 830 шартнома тузилган эди.

– Ўтган йили вазирлик Қозоғистон жанубидаги фермерларнинг суғориш сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга муваффақ бўлди. Жорий йилда вазирлик Марказий Осиё давлатлари билан музокаралар олиб борди, натижада 2025 йил суғориш мавсумида Сирдарё орқали Қозоғистонга 3,7 миллиард куб метр сув юборилади. Шу ва Талас дарёлари орқали 600 миллион куб метрдан ортиқ сув юборилади, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Ерболат Ибрайханов.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон жорий йилда Қозоғистонга 600 миллион куб метрдан ортиқ сув жўнатади.

Сўнгги хабарлар