Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш олти ойда 2,2 миллиард долларга етди

TASHKENT. Kazinform – Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-июнь ойларида мамлакатда ташқи савдо айланмаси 29,2 миллиард долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 миллиард долларга ёки 19,4 фоизга ўсган.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон дунёнинг 183 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган. Хитой мамлакатнинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 5,2 млрд долларни (жами кўрсаткичдан 18,1%) ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда – 4,4 млрд доллар (15,1%). Учинчи ўринда Қозоғистон – 2,19 миллиард доллар (7,5 фоиз).

Умумий товар айланмаси таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 699,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган, импорт эса 1496,2 миллион долларни ташкил этган.

Аввалроқ, 2022 йил охирига келиб Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берилган эдик.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков


Сўнгги хабарлар