Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишдан манфаатдор

ASTANA. Kazinform – Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги муҳбири Алихан Асқар.

Қазақстан мен Өзбекстан өзара тауар айналымын 10 млрд долларға жеткізуге мүдделі
Фото: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантиров ва Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев Тошкентга амалий ташриф билан келди. Унинг доирасида улар Ўзбекистон савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини оширишга тўсқинлик қилувчи чекловчи чораларни бекор қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун квоталар ажратиш, маҳсулотларни сертификатлашда электрон тизимлардан фойдаланиш, божхона пунктларини таъмирлашга келишиб олинди.

“Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини жонлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича дастурни келишиш тартиби кўриб чиқилди”, – дейилади ЎР Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошди. Жумладан, 2024 йилда расмий Тошкент Астанага 1,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган ва 2,8 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Айни пайтда расмий Астана ва Тошкент ўртасидаги минтақалараро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.

Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги темир йўл линияси қурилмоқда.

Сўнгги хабарлар