Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

TASHKENT. Kazinform - Жиззах вилоятида Туркистон вилояти туризм бошқармаси мутахассислари ва Ўзбекистоннинг “Зомин” дам олиш маскани вакиллари учрашиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қазақстан мен Өзбекстан арасындағы өңіраралық байланыс нығайып келеді
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Ҳужжат ўзбекистонлик саёҳатчиларга муқаддас Туркистонда, қозоғистонлик саёҳатчиларга эса Жиззах тоғли курорт минтақасида дам олиш имконини яратишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Туркистон ва Жиззах вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган меморандум имзоланган эди.

Қазақстан мен Өзбекстан арасындағы өңіраралық байланыс нығайып келеді
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

 

“Туркистон ва Жиззах вилоятлари ўртасида қардошлик меморандуми мавжуд. Бу борада катта натижаларга эришдик. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режаларимиз бор. Ҳозир қўшма туристик йўналишлар очиш бўйича шартнома имзолаяпмиз”, – дейди Туркистон вилояти тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қанат Шонбасов.

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси аъзолари Жиззах вилояти раҳбарияти томонидан қабул қилинди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Шу мақсадда ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тармоғини ривожлантириш, ишбилармонлар гуруҳлари алоқасини мустаҳкамлаш, автобус қатновини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди.

Қазақстан мен Өзбекстан арасындағы өңіраралық байланыс нығайып келеді
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Туркистон вилоятидан 50 нафар тадбиркор келаяпти. 2 кун давомида инвестиция лойиҳалари билан танишиб, имкониятларни фарқладик. Жиззахнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига гувоҳ бўлдик. Асосийси, томонлар ўзаро тажриба алмашишмоқда”, – деди Жетисай тумани ҳокими Серик Мамитов.

Учрашув сўнгида делегация аъзолари мазкур ташриф минтақалараро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга янги суръат бағишлашини таъкидладилар.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар