Қозоғистон ва Россия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Россия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Россия Президенти Владимир Путин билан кичик учрашувда айтиб ўтди. 

қазақстан ресей
Фото: Ақорда

“Сизнинг сафарингиз кун тартиби кенг қамровли. Ташрифингиз арафасида Ҳукумат аъзолари иш олиб борди ва кун тартибидаги барча масалаларни муҳокама этди. Бугун биз жуда муҳим ҳужжатларни қабул қиламиз. Ушбу 20 та келишув ҳужжати яхши қўшничилик ва шериклик руҳидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлайди”, - деди Давлатимиз раҳбари.

Аввалроқ, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Россия Президенти Владимир Путинни Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Олий даражадаги музокаралардан сўнг давлат раҳбарлари видеоконференция режимида Қозоғистон ва Россиянинг XX Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этадилар.

28 ноябрда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Учрашувда минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг асосий масалалари муҳокама этилади.

Йиғилиш якунларига кўра, бир қатор ҳужжатлар имзоланади. Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мақоласи “Известия” газетасида, Владимир Путиннинг мақоласи эса «Казахстанская правда» газетасида эълон қилинган эди.

Сўнгги хабарлар