Ақордада Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Россия Президенти Владимир Путинни Ақордада кутиб олди.

Тоқаев ва Путин
Фото: Ақорда

Тантанали кутиб олиш маросими тантаналар залида Фахрий қоровулнинг саф тортилиши билан бошланди.

Қоровул бошлиғи Давлат раҳбари ва мартабали меҳмонга рапорт берди. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Кейин Владимир Путин ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, бошини эгиб, эҳтиром кўрсатди.

Тоқаев ва Путин
Фото: Ақорда

 

Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафидан ўтди. Россия Президенти Фахрий бошлиғи билан хайрлашиб, Қ.Тоқаев билан учрашишга йўл олди.

Олий даражадаги музокаралардан сўнг давлат раҳбарлари видеоконференция режимида Қозоғистон ва Россиянинг XX ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этадилар.

28 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Учрашувда минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. Йиғилиш якунларига кўра, бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

фахрий қоровул
Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мақоласи “Известия” газетасида, Владимир Путиннинг мақоласи эса “Казахстанская правда” газетасида чоп этилган эди.

Сўнгги хабарлар