Қозоғистон ва Россия Эронда еттинчи Каспий саммитини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

МOSKVА. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаевнинг Москвага расмий ташрифи доирасидаги учрашувда Каспий денгизида ҳамкорликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қазақстан-Ресей бірлескен демаркациялық комиссиясының жүз қырық бірінші отырысын өткізу туралы
Фото: Қазақстан Республикасы Сыртқы істер министрлігі

Қозоғистон ва Россия вазирлари Каспий саммитини келаси йили Эрон пойтахтида ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

“Бугунги йиғилишда Каспийдаги ҳамкорликда ишлашга бўлган талаб сақланиб қолаётгани ва ҳатто ортиб бораётганини таъкидладик. Биз Каспий денгизи бўйидаги бешта давлат денгиз масалаларини ҳал этишда алоҳида ваколатга эга эканлиги ва минтақада барқарор ривожланиш, унда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун масъул эканлиги ҳақида келишиб олдик. 2026 йил 12 августда Теҳронда еттинчи Каспий саммитини ўтказиш тўғрисидаги таклифини ижобий деб биламиз. Бу Каспий куни ҳисобланади”, — деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашув якунлари бўйича брифингда.

Аввал хабар қилинганидек, ҚР Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.

Бундан ташқари, Сергей Лавров Қозоғистон Президентининг Россияга давлат ташрифи халқаро миқёсдаги воқеа эканини таъкидлади.

 

Сўнгги хабарлар