Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етиши мумкин
«Сизнинг ташрифингиз доирасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилишини маъқуллаймиз. Бу икки томонлама муносабатларга янги туртки бериши шубҳасиз. Савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиздаги сезиларли ютуқларни ҳам катта мамнуният билан қайд этмоқчиман. Товар айланмаси 40 фоизга ошиб, ярим миллиард долларга етди. Ўйлайманки, биз иқтисодий салоҳиятимизни тўлиқ очиб, бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказамиз. Бунинг учун бизда энергетика, транспорт, логистика, IT, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларда жиддий жамғарма мавжуд», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Ақордада кутиб олди.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото: t.me/bort_01