Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди

None
ASTANА. Каzinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевга таклифни қабул қилиб, Астанага расмий ташриф билан келгани учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Ўтган августь ойида мен Бокуга ташриф буюрдим. Бу ташриф жуда самарали бўлди ва икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлади. Эндиликда Президентлар томонидан икки давлат Ҳукуматларига берилган топшириқларнинг бажарилишини ишлаб чиқиш зарур. Озарбайжон ва Қозоғистон қардош ҳамда дўст давлатлардир. Биз савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни, икки томонлама форматда ва халқаро ташкилотлар доирасидаги сиёсий муносабатларни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширмоқдамиз. Биз Кавказ минтақасида етакчи рол ўйнайдиган Озарбайжон давлати билан иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш ниятидамиз. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу йўналишда фақат олға интилиш бор», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo


Эслатиб ўтамиз, Ақордада Илҳом Алиевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар