Қозоғистон ва Хитой сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида
ASTANА. Кazinform — ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирида Сув ресурслари вазирлиги раҳбари Нуржан Нуржигитов Power China компанияси бош директори Ван Бин билан учрашган эди. Қозоғистон томони яқин бир неча йил ичида сув хўжалиги соҳасидаги маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш имконини берадиган ўрта муддатли ўқув дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Бугунги кунда 60 нафар қозоғистонлик мутахассис Хитойда ўз малакасини оширди. Йил охиригача яна 60 нафар мутахассис Хитойда малака оширади. Ушбу курслар Хитой томонининг молиявий кўмагида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Қозоғистон ва Хитой сув идоралари ўртасида илк бор ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ҳужжатда сув ресурсларидан самарали ва барқарор фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш, муқобил сув манбаларини ажратиш ва ривожлантириш, тажриба алмашиш, мутахассисларни биргаликда тайёрлаш каби йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
– Биз амалиёт ва таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, билим, тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича ташаббусларни муҳокама қилишга тайёрмиз. Икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик Қозоғистоннинг сув соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, деб ўйлайман. Бу стратегик ҳамкорлигимизни ҳам мустаҳкамлайди, – дейди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақи 50 фоизгача оширилиши ҳақида хабар берган эдик.