Қозоғистон-Тожикистон ҳамкорлиги иттифоқчилик даражасига кўтарилди: Президентлар декларация имзоладилар
«Тожикистон Президенти Эмомали Шарипович Раҳмонга менинг таклифим билан Қозоғистонга давлат ташрифи билан келгани учун самимий миннатдорлик билдираман.
Тожикистон биз учун қардош давлат, муҳим ва ишончли ҳамкордир. Халқларимизни чин дўстлик, муштарак тарих, маънавий ва маданий қадриятлар бирлаштириб туради.
Бундай узилмас ришталарга эга Қозоғистон-Тожикистон муносабатлари стратегик шериклик руҳида жадал ривожланмоқда», - деди Қасим-Жамарт Тоқаев.
Қозоғистон раҳбари, шунингдек, Тожикистон Президентининг давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига кўтаришини таъкидлади.
«Бугун биз Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисидаги декларацияни имзоладик. Бу муҳим қадамдир. Асосий мақсад икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат бағишлашдан иборат. Кичик ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратдик.Ўйлайманки, бу ташриф Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига кўтариш имконини беради», — деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
3 май куни Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада музокара ўтказди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай