Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, ERG компанияси ва «ТАЛКО» гуруҳи ўртасида алюминий оксиди етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

AZK Esentai компанияси ва «Хубчамъ Инвест» компанияси ғалла етиштиришга оид ҳужжатни тасдиқлади.

Бундан ташқари, Factory ва «Хубчамъ Инвест» компаниялари ўртасида буғдой ташиш бўйича шартнома имзоланди.

Шунингдек, World Constuction Astana компанияси ва «Корхонаи кимиёви» компанияси ўртасида тоғ-кон саноатини ривожлантириш йўналиши бўйича тегишли ҳужжат тасдиқланди.

Яна бир ҳужжат «ТаджҚазТрейд» қўшма корхонасини яратиш концепциясига бағишланган. Шу муносабат билан QazTrade акциядорлик жамияти ва «Таджакпромэкспорт» корхонаси ўртасида мазкур концепсия имзоланди.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форуми доирасида ишбилармонлар ўртасида 1 миллиард 300 миллион долларлик шартнома имзоланганини маълум қилган эди.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар