Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларида яна 3 та бронза медалини қўлга киритди
Қозоғистон терма жамоаси Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform olympic.kzга асосланиб хабар беради.

Хусусан, бугун пляж волейболи бўйича эркаклар терма жамоаси ва таэквондо терма жамоаси аъзоларидан Жансел Дениз (67 кг дан юқори) ва Смайил Дуйсебай (80 кг дан юқори) кетма-кет шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. “Соҳилчилар” учинчи ўрин учун баҳсда Эронни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Таэквондочилар ярим финалга чиқди ва афсуски, у ерда мағлуб бўлди. Бироқ 1/2 финалга чиқиш уларга бронза медалини кафолатлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун ўқ отиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида Асем Оринбай ва Эдуард Ешченко олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, 10 метр масофадан ҳаракатланувчи нишонга ўқ отиш бўйича баҳсларида Зухра Ирназарова чемпион бўлди.
Қиличбозлик бўйича эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.