Қозоғистон терма жамоаси Истанбулдаги каратэ бўйича Премьер-лига мусобақасида қатнашади

АSTANА. Kazinform — Истанбул шаҳрида 23-25 январь кунлари WKF каратэ бўйича 2026 йилнинг биринчи Премьер-лига тоифасидаги мусобақаси бўлиб ўтади.

каратэ
Фото: Қозоғистон каратэ федерацияси

Қозоғистон каратэ федерациясидан маълум қилинишича, мазкур мусобақада ҳар бир вазн тоифасида жаҳон рейтингидаги энг яхши 32 спортчи иштирок этади.

Бу мусобақага Қозоғистон одатдагидек катта жамоа билан боради.

Аёллар (кумите):

Айшабиби Шарахан (-55 кг),

Асел Қанай (-61 кг),

Айжан Бакирова (-61 кг),

Дайяна Даренская (-68 кг),

Софья Берульцева (+68 кг).

Эркаклар (кумите):

Дархан Темиралиев (-60 кг),

Жоламан Биғабил (-60 кг),

Еркинбек Байтўреев (-67 кг),

Нурқанат Ажиқанов (-75 кг),

Алихан Қадирғали (-84 кг),

Диас Анарбеков (+84 кг),

Диас Улбек (+84 кг).

Истанбулдаги мусобақада жами 65 мамлакатдан сараланган 382 каратэ устаси куч синашади. Жанглар Халқаро каратэ федерациясининг YouTube канали (World Karate) орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Софья Берульцева каратэ бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар