Қозоғистон тараққиёти бутун Марказий Осиё тараққиётига таъсир этади — Ўзбекистон экспертлари

ТASHKENT. Kazinform — Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бу йилги Мурожаатномасини муҳокама қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

йиғилиш
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари, давлат органлари раҳбарлари, дипломатлар, етакчи экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар Мурожаатномада кўтарилган ташаббуслар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, минтақавий интеграция имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистонни тўлиқ рақамли давлатга айлантириш таклифига тўхталиб ўтди.

йиғилиш
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

– Мен Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим, ҳужжатнинг минтақавий интеграцияга қаратилган бўлимларига алоҳида эътибор қаратдим. Яъни, у ўз нутқида ҳозирги халқаро вазият кескин ўзгараётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни давом эттириши керак. Бундан ташқари, Қозоғистон иқтисодий ривожланишга туртки берадиган янги йўналиш – рақамли трансформация сари интилмоқда. Қўшнимизнинг тараққиёти, шубҳасиз, бутун Марказий Осиё тараққиётига таъсир этади. Қолаверса, манфаат ва мақсадларимиз муштарак, – деди Акрамжон Неъматов.

йиғилиш
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Йиғилишда маъруза қилган яна бир таниқли ўзбекистонлик сиёсатшунос Равшан Назаров Қозоғистонда мамлакатнинг келажак модели шакллана бошлаганини айтди. Унинг фикрича, технологик тараққиётсиз стратегик мақсадларга эришиш мумкин эмас.

йиғилиш
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

– Биз, айниқса, Қозоғистоннинг рақамли трансформация сари интилаётганидан мамнунмиз. Шунга кўра, Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан болаларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича илгари сурилган ташаббус ўз вақтида қабул қилинган таклиф, деб ҳисоблайман. Ҳозирдан ўзига ғамхўрлик қилган давлат ҳамиша олдинда бўлади. Бу, ўз навбатида, минтақавий ҳамкорлик ва мамлакатларнинг яхши қўшничилик тамойилига асосланган интеграциясини мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деди Равшан Назаров.

Йиғилишда иштирок этган ўзбекистонлик депутатлар Марказий Осиёда алоқаларни ривожлантириш, Қозоғистон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканликларини ҳам қайд этдилар. Шу билан бирга, нафақат марказий аппарат, балки минтақавий миқёсдаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро инвестициялар ҳажмини оширишга ҳам эътибор қаратиш зарур.

йиғилиш
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилган эди. Унда Давлат раҳбари мамлакатни келгусида ривожлантириш бўйича ўз режасини тақдим этди. Хусусан, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли трансформация орқали долзарб муаммоларни ҳал қилишга устувор аҳамият берилди.

Сўнгги хабарлар