Қозоғистон Президенти кадр резерви: Ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент топшириғига мувофиқ, жорий йилда Президент ёшлар кадр резервига 50 нафар номзод танлаб олинади. Бу ҳақда Kazinform Давлат хизматлари агентлигига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 1 сентябридан pkrezerv.gov.kz рақамли платформасида бошланди. Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида танловда иштирок этиш учун 1251 та ариза келиб тушди. Ҳужжатларни қабул қилиш 30 сентябргача давом этади.

Президентнинг 2021 йил 29 августдаги 141-сонли Фармонида белгиланган талабларга мувофиқ, танловда 35 ёшдан ошмаган, олий маълумотли ва камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, шунингдек, ҳеч бўлмаганда давлат тилини ўрта даражада биладиган Қозоғистон Республикаси фуқаролари қатнашиши мумкин. Резерв муддати - 3 йил.

Бўш турган давлат лавозимига резервдаги ходимни тайинлаш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар