Қозоғистон Президенти Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан суратга тушди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Президенти Пекинда Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгашининг 8-йиғилиши олдидан Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан суратга тушди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Қытайдың ірі компанияларының басшыларымен бірге суретке түсті
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгашининг 8-йиғилиши Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси Дин Сюэсян иштирокида бошланди.

Тадбирда Қозоғистон ва Хитой давлат органлари ва бизнес тузилмаларининг 500 дан ортиқ вакиллари, жумладан, Хитойнинг 70 дан ортиқ йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар