Қозоғистон Миллий электрон кутубхонасидан фойдаланувчилар сони 700 мингдан ошди

ASTANА. Кazinform — Миллий электрон кутубхона 2007 йилда ҚР Миллий академик кутубхонаси негизида ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги лойиҳаси сифатида ташкил этилган.

электрон кутубхона
Фото: Pexels

Маданият ва ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда кутубхона муҳим кўрсаткичларга эришди.

— Кутубхона коллекциясида 64 тилдаги ҳужжатлар мавжуд ва платформадан 122 мамлакатнинг ўқувчилари фойдаланади. Улар орасида Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Ўзбекистон, Туркия, Нидерландия, Франция, Қирғизистон каби давлатлар бор. Фойдаланувчилар сони эса 718 955 тага етди. Қозоғистон Миллий электрон кутубхонаси коллекциясида китоблар, мақолалар, диссертациялар ва аудио-видео файллар мавжуд — жами 83 809 та ҳужжат юкланган, — дейилади хабарда.

Шуни таъкидлаш керакки, барча материалларни порталда рўйхатдан ўтмасдан кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон кутубхоналари 240 минг китобга кўпайди.

Сўнгги хабарлар