Қозоғистон Қуролли кучлари ҳарбий алоқачилар кунини нишонламоқда
ASTANА. Кazinform – 1994 йил 31 октябрда Мудофаа вазирининг директиваси билан Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штабининг Алоқа бошқармаси ташкил этилди. Ушбу муҳим сана Қозоғистон армиясида замонавий ҳарбий алоқа тизимини ривожлантириш учун асос бўлди, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
 
                                              Ҳозирда алоқа қўшинлари замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, маълумотлар узатиш тармоқларини ҳимоя қилиш воситалари, радиореле ва сунъий йўлдош комплекслари билан жиҳозланган юқори даражада ҳаракатчан бўлинмалардир.
Алоқа қўшинлари мутахассислари бўйсунувчи тузилмалар, бўлинмалар, дивизиялар, жанговар транспорт воситалари ва қуролларни куну тун доимий равишда назорат қиладилар. Улар стратегик, қўмондонлик-штаб, махсус машқлар ва ўқув машғулотларида ўзларининг юқори профессионаллигини бир неча бор исботладилар.
Бу йилги "Жанговар дўстлик", "Десант", “Ойболта", "Бекат" машқлари давомида ҳарбий алоқачичиларнинг мувофиқлаштирилган ва малакали ҳаракатлари қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг калити бўлди. Ҳарбий хизматчилар ўз фаолияти давомида дала тармоқларини жойлаштиришни, алоқа тармоқларининг барқарор ишлашини ва барча даражадаги штаблар ва бўлинмалар ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминладилар.
Магистратура ва докторантура талабаларини ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича касбий тайёрлаш Қозоғистон Республикаси Миллий мудофаа университетининг Алоқа ва ахборот хавфсизлиги кафедрасида амалга оширилади. Алоқа офицерлари Алмати радиоэлектроника ва алоқа ҳарбий муҳандислик институтида, сержантлар эса Сағадат Нурмағамбетов номидаги Астана ҳарбий коллежида тайёрланади. Алмати вилоятидаги алоқа қўшинларининг ўқув марказида чақирилувчилар кичик ҳарбий ва ҳисоблаш мутахассисликлари асосларини ўрганадилар.
Ҳарбий алоқачилар ҳарбий қўмондонлик тизимида ишончли алоқанинг кафилидир. Улар қўшинларнинг кундалик ҳаётини, жанговар навбатчиликни ташкил этишни, жанговар тайёргарликни ва Қуролли кучларнинг замонавий чақириқлар ва таҳдидларга қарши туришга доимий тайёрлигини таъминлайдилар. Улар бу вазифани шараф, масъулият ва юқори даражадаги профессионаллик билан бажарадилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 63 та касб байрами нишонланади.