Қозоғистон фуқаролари Эрондан қуруқлик йўллари орқали орқали эвакуация қилинади — ТИВ
ASTANА. Каzinform — Қозоғистон фуқаролари Эрондан қуруқлик йўллари орқали эвакуация қилинади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев хабар берди.
— Эроннинг ҳаво ҳудуди ёпиқ. Шунинг учун фуқароларимиз фақат қуруқлик йўлларидан Арманистон, Озарбайжон ва Туркманистон орқали чиқиб кетишлари мумкин. Ташқи ишлар вазири ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатлашди. Кеча биз Эроннинг шимолий Горган шаҳрида Туркманистон ҳудуди орқали 17 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлдик. Энг яқин чегара ўтиш пункти Туркманистон билан эди. Шунинг учун Туркманистон расмийлари рухсат берди ва фуқароларимиз чегарадан хавфсиз ўтишди. Улар ҳозирда Қозоғистонга йўл олишмоқда, — деди Алибек Бақаев.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик фуқароларни Эрондан қўшни давлатлар орқали эвакуация қилиш йўналишлари аниқланган эди.