Қозоғистон делегацияси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ИҲТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди

ИҲТ саммити
Фото:gov.kz

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу бошчилигидаги делегация Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Фаластин масаласи бўйича навбатдан ташқари қўшма саммитида иштирок этди, деб хабар беради Кazinform.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда ИҲТга аъзо давлатларнинг давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Иштирокчилар Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш, қонуний ҳудудларни Фаластинга қайтариш зарурлиги ҳақида фикр билдирди, шунингдек, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири саммитдаги нутқида Қозоғистон фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган қонуний ҳуқуқларини ва 1967 йил чегараларида Шарқий Қуддус пойтахти бўлган халқаро тан олинган Фаластин давлатини яратишни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Яқин Шарқ инқирозини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган “икки халқ учун икки давлат” формуласи асосида ҳал қилиш мумкинлиги қайд этилди.

саммит
Фото: gov.kz

 

“Қозоғистон Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақириб, ИҲТга аъзо давлатлар билан бирдамлик кўрсатган ва кўрсатишда давом этмоқда”, — дея М.Нуртилеу ва шу мақсадда Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган фавқулодда махсус сессияда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги таклиф қилган ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция учун овоз берганини қўшича қилди.

Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи, афсуски, тинч аҳоли, жумладан, жуда кўп болалар, аёллар ва қариялар можаронинг бегуноҳ қурбонлари бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ҳозирда Ғазо секторида бўлган ва бу ҳудудни тарк этиш имконига эга бўлмаган Қозоғистон Республикаси фуқаролари билан боғлиқ вазиятдан чуқур хавотир билдирилди.

саммит
Фото: gov.kz

 

Шу муносабат билан М.Нуртилеу саммит иштирокчиларига яқинда Исроил ТИВ раҳбари Эли Коэн билан телефон орқали мулоқоти чоғида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва барча томонларни бу масалани тинч йўл билан ҳал қилишга чақирганини айтди. з Қайд этилишича, тинч аҳоли хавфсизлиги асосий устувор вазифа ҳисобланади.

Қозоғистон Миср Араб Республикасининг Ғазо фуқароларига тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш йўлакларини яратиш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади. Ўз навбатида, мамлакат қардош Фаластин халқига бир миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатди ва қўшимча гуманитар ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари халқаро ва гуманитар ташкилотларни Ғазо секторидаги мавжуд ўта оғир вазиятга аралашишга чақирди ва Ғазо аҳолиси учун фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотининг мавжуд механизмидан фойдаланишни таклиф қилди.

саммит
Фото: gov.kz

 

Саммит якунларига кўра, иштирокчилар Ғазо сектори Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин ҳудудининг ажралмас қисми эканлиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Сектордаги қуролли можарода Исроил айбланган. АДЛ ва ИҲТ давлатлари фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий хавфсизлик тизимини яратишга келишиб олдилар.

Саммит доирасида Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсат идораси раҳбари Покистон Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Бангладеш Ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Момен, Бенин Ташқи ишлар вазири Шегун Аджади Бакариби, Малайзия Ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдулла, Нигерия Ташқи ишлар вазири Жефри Онеяма, Уммон Ташқи ишлар вазири Асад бин Тариқ билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди, шунингдек, ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Браҳим Таҳай билан суҳбатлашди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

саммит
Фото: gov.kz

 

Бундан ташқари, М. Нуртилеу Саудия Арабистони инвестициялар вазири, Қозоғистон-Саудия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Холид Ал-Фалиҳ билан учрашув ўтказди, унинг давомида томонлар келгусидаги ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши, Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши ва икки давлат ўртасидаги Сармоявий давра суҳбатидкаби қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди.

саммит
Фото: gov.kz

 

Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (2011 йилгача – Ислом конференцияси ташкилоти) 1969 йилда ташкил этилган. ИҲТ Бош котибияти Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) жойлашган.

Ҳозирги вақтда ИҲТ БМТдан кейин иккинчи йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 57 давлат аъзо, умумий аҳолиси 1,7 миллиарддан ортиқ. Қозоғистон 1995 йил декабрь ойида ташкилотга аъзо бўлди.

Сўнгги хабарлар