Қозоғистон бўйича 2334 та қишлоқ ҳокими сайланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимлари билан мулоқот платформасида сўзлаган нутқида беш йил давомида қишлоқ ҳокимларини сайлаш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилганини таъкидлади.

а
Фото: Акорда

“2020 йилги халққа Мурожаатномамда қишлоқ ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш ташаббуси билан чиққанимдан хабарларингиз бор. Бу давлат бошқарувини тубдан модернизация қилиш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлди. Зеро, маҳаллий ҳокимлар бутун вертикал ҳокимият тузилмасининг таянчи ҳисобланади. Шу боис ортиқча шошқалоқликка йўл қўймай, 5 йил давомида қишлоқ ҳокимларини сайлашни босқичма-босқич амалга оширдик. Республика бўйича 2 334 нафар қишлоқ ҳокими сайланди. Уларнинг ўртача ёши 43 ёш. Янги сайланган ҳокимларнинг учдан бир қисмини муқаддам давлат лавозимида ишламаган фуқаролар ташкил этади”, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада қишлоқ ҳокимларининг мулоқот майдони ўтказилаётгани ҳақида ёзган эдик.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимларининг мулоқот платформасида сўзга чиқиб, ҳоким, аввало, халқ билан бевосита ишлайдиган давлат хизматчиси эканлигини эслатди.

Сўнгги хабарлар