Қозоғистон байроғи дунёдаги энг яхши миллий байроқ деб топилди

ASTANА. Кazinform — Reddit платформасидаги Flags of the World Tournament онлайн турнирида фойдаланувчиларнинг аксарияти Қозоғистон байроғига овоз беришди.

Қозоғистон байроғи
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Танловда миллий байроқларнинг гўзаллигига эътибор қаратилди. Натижада, Қозоғистон байроғи билан бошқа мамлакатларнинг давлат рамзлари рақобатлаша олмади.

— Қозоғистон — бизнинг чемпионимиз! Сизлар барчангиз овоз бердингиз ва бу дунёдаги энг яхши байроқ деб қарор қилдингиз! — дейилади нашрда.

Кирибати байроғи иккинчи, Бутан байроғи эса учинчи энг яхши деб топилди.

Турнирда 64 та мамлакат байроғи кўриб чиқилди. Ҳар бир турда овоз бериш орқали байроқлар кейинги босқичга ўтди. Ўтмаганлар танловдан четлаштирилди. Олтинчи турда, яъни финалда Қозоғистон байроғи Кирибати рамзидан устун келди.

Сейшель ороллари, Буюк Британия, Бразилия, Шри-Ланка, Ямайка ва Папуа-Янги Гвинея байроқлари ҳам кўп овоз олди ва финал босқичига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон глобал юмшоқ куч рейтингида Марказий Осиёда етакчига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар