Қозоғистон 2025 йил охирига қадар нечта халқаро спорт турнирига мезбонлик қилади
ASTANA. Kazinform — Йил охирига қадар Қозоғистонда 40 га яқин муҳим халқаро спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform Спорт ва жисмоний тарбия қўмитасига таяниб.

Улар олимпия, паралимпия, ноолимпия ва миллий спорт турларини, шунингдек, ногиронлар учун мўлжалланган йўналишларни қамраб олади ва ҚР Туризм ва спорт вазирлиги, миллий ва халқаро спорт федерациялари кўмагида ўтказилади.
Жумладан, июнь ойида Астана шаҳрида интеллектуал ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида баскетбол бўйича Virtus World Basketball Championship, июнь-июль ойларида эркаклар ва аёллар ўртасида бокс бўйича жаҳон кубоги(World Boxing шафелигида), июль ойида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати, Алмати шаҳрида июл ойида бўлиб ўтадиган WTT Youth Contender Almaty стол тенниси халқаро турнири шулар жумласидандир.
Шу ойда Алмати шаҳрида қояга кўтарилиш бўйича Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Сентябрь ойида Алматида WTT Contender Almaty халқаро турнири, октябрь ойида эса Астанада фигурали учиш бўйича Denis Ten Memorial Challenge мусобақаси бўлиб ўтади. Пойтахтда панкратион бўйича жаҳон чемпионати (октябр-ноябрь), ўсмирлар ўртасида шорт-трек бўйича Жаҳон кубогининг икки босқичи (ноябрда), шунингдек, С.Н. Ли хотирасига камондан отиш бўйича Қозоғистон Гран-приси ўтказилади. Декабрь ойида Астана бадминтон бўйича Astana International Challenge халқаро турнирига мезбонлик қилади.
Бундан ташқари, тадбирлар тақвимига жиу-житсу, грэпплинг, кикбоксинг, NOMAD MMA, брейкинг ва бошқа спорт турлари бўйича ўнлаб турнирлар киритилган.
2025 йилда миллий спорт турларига алоҳида эътибор қаратилади.Ушбу йўналишда 15 дан ортиқ йирик тадбирлар режалаштирилган. Жумладан, июнь ойида Алмати шаҳрида Танга осиш бўйича жаҳон чемпионати, август ойида Астана шаҳрида қозоқ кураши бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, Чимкентда анъанавий камондан отиш бўйича Dala Mergeni жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Август ойида Манғистау вилоятида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ёмби отиш мусобақалари (мос равишда II ва I Осиё чемпионатлари) ва бошқа мусобақалар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 май куни Астана шаҳрида парадзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 30 майдан 1 июнгача Астана шаҳрида от спорти бўйича йирик халқаро мусобақа бўлиб ўтади.