Қозоғистон 11 ойда 73,4 миллион тонна нефть экспорт қилди
ASTANА. Кazinform – Бу йил Қозоғистон нефть экспорти ва газ қазиб олиш бўйича йиллик режасини муваффақиятли бажарди. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Сунғат Есимханов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Ҳисобот даврида нефть ва газ конденсати қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,1% ни ташкил этди. 11 ойлик натижаларга кўра, нефть экспорти 73,4 миллион тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,1% ни ташкил этди, — деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, бу йилги режа 70,5 миллион тонна нефть экспорт қилиш эди.
— Ҳисобот даврида 62,8 миллиард кубометр газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,7% ни ташкил этади. Бу йилги 62,8 миллиард кубометр газ қазиб олиш режаси ҳам бажарилди. Суюлтирилган нефть гази ишлаб чиқариш ҳажми 2,8 миллион тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,8% ни ташкил этди. Мамлакат ҳудуди орқали газ транзити ҳажми 64,5 миллиард кубометрни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,9% ни ташкил этади, — деди Сунғат Есимханов.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда йил бошидан бери 64,6 миллиард долларлик товарлар экспорт қилинди.