10:16, 16 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда яна иккита ҳудуд «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 16 феврал ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Алмати шаҳри, Ақмола, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Ақтўбе, Атирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 феврал куни «қизил» зонадан жой олган Нур-Султан шаҳри ва Қарағанди вилояти «сариқ» зонага ўтди.