Коронавирус: Қозоғистонда 1 та шаҳар ва 6 та вилоят «яшил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 15 феврал ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Қозоғистонда 1 та шаҳар ва 6 та вилоят «яшил» зонада

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Ақтўбе, Атирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.