Коронавирус: Қозоғистон Республикаси «яшил» зонага ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

5 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг учта вилояти «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар вилоятлари. Кеча «қизил» зонада бўлган Ғарбий Қозоғистон бугун «сариқ» зонага ўтди.

«Сариқ» зонада Ғарбий Қозоғистон билан бир қаторда Нур-Султон шаҳри, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Атирау, Қарағанди вилоятлари.

Қолган вилоят ва шаҳарлар «яшил» зонада. Матрица Қозоғистон умуман «сариқ» зонадан «яшил» зонага ўтганлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясовнинг карантин чораларини соддалаштириш тўғрисидаги янги фармони эълон қилинганди.



Сўнгги хабарлар