Қозоғистонда карантин енгиллаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов карантин тадбирларини соддалаштириш тўғрисида янги фармон чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Фармоннинг янги қоидаларига кўра, таълим муассасаларида умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилади.

Шунингдек, Қозоғистон чегарасидан ўтиш пунктларига темир йўл, денгиз, дарё ва автомобил транспорти орқали келган шахслар ўтказилади. Уларга нисбатан қуйидаги тартиб қўлланилади:

- Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахслар муддати уч суткадан ошмаган COVID-19 инфекциясига салбий ПЦР тестини топширганлиги сертификатини (қозоқ, рус, инглиз тилларида) тақдим этишлари шарт.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар