Кино тарихидаги энг кўп даромад топган актриса маълум бўлди
ASTANА.Кazinform - "Аватар" юлдузи Зои Салдана тарихдаги энг кўп даромад топган актрисага айланди. У Скарлетт Йоханссонни ортда қолдирди.
Бунинг асосий сабаби "Аватар: Сув йўли" фильмининг муваффақияти эди. Унинг ҳозирги даромади 1,23 миллиард долларни ташкил этади.
AVATAR: FIRE AND ASH crossed $1.23 BILLION at the global box office, $888M overseas and $343M domestically.
— Global Box Office (@GlobalBoxOffice) January 11, 2026
This officially makes Zoe Saldaña the HIGHEST grossing actress of all time! pic.twitter.com/i2SUtfHves
The Numbers журналига кўра, Салдана иштирокидаги фильмлар 15 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган.
Унинг касса даромадининг асосий қисми иккита йирик Disney франшизаси — Marvel Cinematic Universe фильмлари ва "Аватар" трилогиясидан келган. Скарлетт Йоханссон иккинчи ўринга силжиди, Сэмюэл Л.Жексон эса учинчи ўринда.

47 ёшли актриса жами 123 та мукофотга номзод бўлган. У "Оскар", «BAFTA», "Канн кинофестивали" каби нуфузли мукофотлар ва бир нечта "Танқидчилар танлови" мукофотлари совриндори. Салдана шунингдек, "Олтин глобус" ва "Кино актёрлари гильдияси" мукофотига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, режиссор Жеймс Кэмероннинг "Аватар: Олов ва кул" фильми чиқарилганидан икки ҳафта ўтгач, бутун дунё бўйлаб касса тушумлари расман 1 миллиард доллардан ошди.
.