11:12, 18 Сентябрь 2025 | GMT +5
"Қайрат" - "Спортинг" учрашувини қаердан жонли томоша қилиш мумкин
ASTANA. Kazinform – 18 сентябрдан 19 сентябрга ўтар кечаси Лиссабонда (Португалия) Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-тур учрашуви бўлиб ўтади ва унда “Спортинг” “Қайрат”ни қабул қилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

"Спортинг" - "Қайрат" учрашувининг жонли эфири Қозоғистон вақти билан соат 00:00да бошланади ва «Qazaqstan» телеканали орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Аввалроқ “Қайрат” Чемпионлар лигаси учун Португалияга учиб кетгани ва УЕФАдан хушхабар олгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА ўзбек клубларига жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилари учун пул тўлаши ҳақида хабар берган эдик.