Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Президентини Ақордада кутиб олди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада мамлакатга расмий ташриф билан келган Венгрия Президенти Тамаш Шуйокни Ақордада кутиб олди.
Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тамаш Шуйок расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.

Шундан сўнг, мартабали меҳмонни ташрифи муносабати билан тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди.

Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Венгрия Президенти мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат Байроғи томон юришди.
Унинг олдига етиб келганларида, меҳмон тўхтаб, бошини сал эгиб, ҳурмати бажо келтирди. Сўнгра давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тамаш Шуйок Digital Bridge 2025 халқаро форумининг ялпи йиғилишида иштирок этди.