Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортда қисқача суҳбатлашди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб, жадал суръатларда бораётганини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

– Ҳурматли Гурбангули Мяликгулевич, Сиз билан муқаддас туркман заминида, қардош Туркманистонда яна учрашганимдан хурсандман. Мен Сизнинг таклифингизни чин дилдан қабул қилдим. Бундай форумнинг БМТ Бош котиби иштирокида ўтказилиши катта ютуқдир. Бу 30 йилдан буён бетараф сиёсат олиб бораётган Туркманистоннинг халқаро миқёсдаги юксак нуфузидан далолат беради. Қозоғистон бу сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Халқ Маслаҳатии раиси Қозоғистон-Туркманистон муносабатларининг ўзига хос жиҳатларини юқори баҳолади.

Давлат раҳбари ва Халқ Маслаҳати раиси икки мамлакат халқи дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистонга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар