Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди, дея хабар береди Каzinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Эмомали Раҳмонга тожик заминида кўрсатилган анъанавий меҳмондўстлик ва юксак шараф учун миннатдорлик билдирди.

photo

Қозоғистон ва Тожикистон президентлари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини муҳокама қилдилар. Учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоҳида таъкидланди.

Икки давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро ниятларини тасдиқладилар. Бундан ташқари, президентлар минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистон Республикасига амалий ташриф билан боргани хабар қилинган эди.

Ташриф доирасида Қозоғистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-Маслаҳат учрашуви ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Давлат раҳбарини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода кутиб олди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни «Кохи Сомон» давлат қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.


Сўнгги хабарлар
telegram