Қасим-Жомарт Тоқаевни Тожикистон Президенти давлат резиденциясида кутиб олди

None
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни «Кохи Сомон» давлат қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Бир неча дақиқадан сўнг икки давлат раҳбарларининг учрашуви бошланади.

Аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистон Республикасига амалий ташриф билан боргани хабар қилинганди. Ташриф доирасида Қозоғистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашуви ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган. Давлат раҳбарини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода кутиб олди.

Сўнгги хабарлар
telegram