19:50, 17 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Алар Карис Қўшма баёнот қабул қилди
ASTANА. Каzinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Алар Карис музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Эстония Президенти Алар Карисни кутиб олди.
Қозоғистон Эстонияни Болтиқбўйи минтақасидаги муҳим ҳамкор деб билади.
Президент Эстониянинг Қозоғистон иқтисодиётига инвестициялари 128 миллион доллардан ошганини таъкидлади.
Қозоғистон ва Эстония президентлари музокаралар ўтказди.