Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни аэропортдан кузатиб қўйди

None
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи якунланган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни аэропортдан кузатиб қўйди ва самимий хайрлашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

3 май куни Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Бугун икки давлат раҳбарлари кичик таркибда учрашув ўтказди.


Сўнгги хабарлар
telegram