Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтдаги Ботаника боғига дарахт экди

Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари Мурат Нуртилеу, экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев, Нур-Султан шаҳар ҳокими Алтай Кўлгинов, экокўнгиллилар, шунингдек, Президент ёшлар кадрлар захираси аъзолари иштирок этди.
Ободонлик чоғида Президент экокўнгиллилар, ёшлар кадрлар захираси аъзолари билан суҳбатлашди. Қасим-Жомарт Тоқаев табиатга, умуман, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари Қозоғистон келажакда яшил давлатга айланиши керак, деб ҳисоблайди. «Дарахт - бу муқаддас тушунча. Биз кўчату дарахтларни, табиатни асрашимиз керак», - деди Президент.
«Барчангизга раҳмат. Сиз Қозоғистоннинг келажагисиз. Биз янги Қозоғистонни қуришни мамлакат, миллат, давлат сифатида биргаликда бошлашимиз керак. Тинчлик бўлса, Иккинчи Республикани гуллаб-яшнатамиз. Умуман олганда, келажагимиз яхши, равшан ва ёруғ бўлишига шубҳа қилмайман. Ватанимиз келажаги ёшлар қўлида. Мен сизга ишонаман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев ёшларга.
Кўнгиллилар ва Президент ёшлар кадрлар захираси аъзолари атроф-муҳит масалалари ва ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Акция иштирокчилари 15 туп жўка ва 35 туп эман дарахти экишди.