Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

NUR-SULTAN. Kazinform –Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев вайронкор сув тошқинлари муносабати билан Покистон президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаев Покистонда одамларнинг ўлимига сабаб бўлган вайронкор сув тошқини ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканлигини айтди.

Давлат раҳбари телеграммада Покистон Президенти Ориф Альвига ва яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдириб, уларнинг қайғусига шерик бўлиб, ушбу оғир паллада Покистон халқи ва ҳукумати билан бирга эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Покистон ҳудудининг катта қисми сув тошқинидан жабр кўргани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар