Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Президентини аэропортдан кузатиб қўйди

Қазақстан Президенті
Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифини якунлаган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльга ҳурмат бажо келтирди ва уни Астана аэропортидан кузатиб қўйди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июнь куни Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльни кутиб олди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Юн Сок Ёль кичик ва кенгайтирилган жамоада музокаралар олиб боришди.

Юн Сок Ёль Корея ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорликнинг янги йўлини топишга интилаётганини айтди.

Қозоғистон Президенти Кореянинг K-Silk Road концепциясини қўллаб-қувватлади.

Корея ва Қозоғистон нодир металлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради.

Шунингдек, Жанубий Корея автомобилларининг қисмлари Қозоғистонда ишлаб чиқарилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Жанубий Кореяга хом ашё ва материаллар етказиб бериш бўйича ишончли ҳамкор бўлишини айтди.

Жанубий Корея Қозоғистонга “ақлли ферма” технологиясини таклиф қилди.

Қозоғистон ва Корея 11 та муҳим ҳужжат имзолади.

Глава государства лично проводил Президента Кореи в столичном аэропорту
Фото: Ақорда
Астана әуежайы
Фото: akorda.kz
Юн Сок Ёль
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар