Қозоғистонда Жанубий Корея автомобилларининг қисмлари ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда Жанубий Корея автомобилларининг қисмлари ишлаб чиқарилади
Фото: kia.ru

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон-Корея бизнес-форумида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Kia компаниясига ўз заводини қурадиган биринчи давлат сифатида Қозоғистонни танлагани учун миннатдорчилик билдирди.

“Автомобиль йиғиш соҳасида ўзаро манфаатли саноат кооперацияси шаклланди. Ҳозир ҳам Қозоғистонда Hyundai русумли автомобиллар муваффақиятли йиғилмоқда. Келгуси йилда биз 200 миллион доллар сармояга эга тўлиқ циклли Kia заводининг ишга туширилишини кутмоқдамиз. Ушбу компания ўз тарихида биринчи марта Жанубий Кореядан ташқарида завод қурилишига сармоя киритди ва бунинг учун Қозоғистонни танлади. Биз бунинг учун хурсандмиз”, - деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жанубий Корея автомобилларининг қисмлари Қозоғистонда ишлаб чиқарилишини таъкидлади.

“Sejong, EHWA, Yongsan, Motrex автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичига чиқиш ва Қозоғистонда автомобиль қисмлари ишлаб чиқариш кластерини яратишни режалаштирмоқда”, — деди Президент.

Сўнгги хабарлар
telegram