Қасим-Жомарт Тоқаев ва Юн Сок Ёль кичик гуруҳда музокара ўтказди

Касым-Жомарт Токаев и Юн Сок Ёль провели переговоры в узком составе
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев унинг таклифини қабул қилиб, Қозоғистонга ташриф буюрган кореялик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у буни икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган самимий интилишнинг ёрқин ифодаси сифатида қадрлашини айтди.

“Бугунги ташриф ҳар икки томон учун ҳам жуда муҳим. Корея Республикаси биз учун ишончли ва стратегик ҳамкордир. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар дўстона анъаналарга асосланган ва чуқур илдизларга эга. Биз барча даражаларда яқин муносабатлар ўрнатдик. Кун тартибидаги масалалар ишчанлик ва конструктивлик асосида ҳал этилмоқда. Айни пайтда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етди. Бу биргаликдаги саъй-ҳаракатлар самарасидир. Биз йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга оширдик. Инвестициявий ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Айни пайтда Қозоғистонда Жанубий Корея капитали иштирокида 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Маданий-гуманитар алоқаларимиз жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда Қозоғистондаги корейс диаспораси муҳим ўрин тутади. Уни икки халқни боғловчи олтин кўприк дейиш мумкин. Биз бу ютуқларни янада кўпайтиришдан, Қозоғистон-Корея ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришдан манфаатдормиз. Ишончим комилки, ушбу ташриф икки давлат ҳамкорлигига янги суръат бағишлайди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Юн Сок Ёль икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг 15 йиллиги арафасида Қозоғистонга ташриф буюрганидан хурсанд эканлигини билдирди.

Корея является одним из пяти крупнейших инвесторов Казахстана — Касым-Жомарт Токаев
Фото: Ақорда

“Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юксак даражада ривожланиб бормоқда. Кўплаб Корея компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритиб, иш ўринлари яратиш ва саноатни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Бундан ташқари, кореялик инвесторлар Катта Алмати ҳалқа йўли, буғ-газ электр станцияси қурилиши каби йирик лойиҳаларда иштирок этиб, Қозоғистон миллий инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Муҳим хомашё, атом энергетикаси, қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятидамиз. Умуман олганда, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик уфқини кенгайтириш вақти келди. Ушбу ташриф олдидан ҳукумат Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича K-Silk Road ташаббусини эълон қилди. Бу Кореянинг Марказий Осиёга нисбатан биринчи дипломатик стратегиясидир”, – деди Корея Республикаси Президенти.

Музокаралар чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Юн Сок Ёль уч йил аввал Қозоғистон Президентининг Кореяга ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилганини яна бир бор тасдиқлади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга икки томон ҳам интилишларини билдирдилар.

Президентлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Кореянинг халқаро миқёсдаги кўплаб масалалар бўйича позициялари ўхшашлигини таъкидлаб, ҳар икки давлат ўрта кучлар сифатида дунёдаги геосиёсий можароларни ҳал қилишга ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тоқаев уч кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёльни Ақордада кутиб олди.

Сўнгги хабарлар