Қасим-Жомарт Тоқаев: Хитой - Қозоғистоннинг абадий стратегик ҳамкоридир
Давлат раҳбари ўз нутқида Хитой Қозоғистоннинг ишончли қўшниси, яқин дўсти ва абадий стратегик ҳамкори эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, умумий тарих, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам қадриятларига асосланиб, Қозоғистон ва Хитой ўртасида мустаҳкам ва динамик ишбилармонлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, улар йилдан-йилга янги сифат мазмуни билан тўлдирилмоқда.
“Жаҳон етакчиси сифатида, Хитой табиий равишда Қозоғистоннинг турли соҳаларда, жумладан, савдода ҳам асосий ҳамкори сифатида ҳаракат қилади. Бу раис Си Цзиньпин ташаббуслари туфайли амалга ошди. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 44 миллиард долларга етди. Бу рекорд кўрсаткич, бироқ биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Мақсадимиз - хитойлик дўстларимиз билан биргаликда кейинги беш йил ичида бу кўрсаткични сезиларли даражада оширишдир. Бунинг учун бизда зарур имкониятлар мавжуд. Давлат раҳбарлари даражасида сиёсий ирода ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш мавжуд”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгашининг 8-йиғилиши бошлангани ҳақида хабар бергандик.