Қасим-Жомарт Тоқаев Эстония Президентини Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Эстония Президентини Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Алан Карис
Фото: Ақорда

Табрик телеграммасида Президент Алар Кариснинг ўтган йили Қозоғистонга давлат ташрифи ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки берганини ва икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Алар Карисга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва дўст Эстония халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди.

Сўнгги хабарлар