KASEда доллар курси яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 5,17 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 522,91 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 12 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 516,93 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге. Евро - 542,52 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 523,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 556,5-553,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 517 тенге, сотиб олиш нархи - 527 тенге.
Евро 545 тенгедан сотилмоқда, 555 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 4,90 - 5,10 тенге орасида сотилмоқда.
Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани 15,25 фоизга оширди.
ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаровнинг айтишича, тенге курсининг заифлашишига учта асосий омил таъсир кўрсатмоқда
Муаллиф: Алма Муқанова