Каратэчи Софья Берульцева Италия Премьер-лигаси турнирида чемпион бўлди

ASTANА. Кazinform – Италия пойтахти Римда 2026 йилги иккинчи Премьер-лига тоифасидаги WКF каратэ мусобақаси якунланди.

Софья Берульцева
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизматининг хабар беришича, қозоғистонликлар нуфузли мусобақада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдилар. Шундай қилиб, улар умумий жамоавий ҳисобда 3-ўринни эгалладилар.

Миллий терма жамоа етакчиси, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Софья Берульцева (68 кг дан юқори) финалда англиялик Рошель Уолтерсни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва кетма-кет иккинчи Премьер-лига мусобақаси ғолибига айланди. У ўтган ой Истанбулда бўлиб ўтган турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Кумите дастурида кумуш медални қўлга киритган Асел Қанай (61 кг) финалда япониялик спортчи Сарара Шимадага ютқазди. Шунингдек, Премьер-лига турнирида биринчи марта иштирок этган 18 ёшли Мирас Абдиқадир (60 кг) ўз вазн тоифасида кучли учликка кирди. Яна бир қозоғистонлик Никита Тарнакин (84 кг) кучли бешликка кирди.

Қозоғистон жамоаси Рим турнирида умумий жамоавий ҳисобда 3-ўринни эгаллади.

1. Япония (3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза)

2. Италия (1 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза)

3. Қозоғистон (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза)

Италиядаги турнирда ката ва кумите дастурларида жами 66 мамлакатдан 384 спортчи иштирок этди. Яқинлашиб келаётган Премьер-лига турнири апрель ойида Хитойда бўлиб ўтади.

Эслатибўтамиз, қозоғистонлик Бэлла Самашева Истанбулда бўлиб ўтган WKF каратэ Премьер-лигаси турнирида ғолиб чиқди.

Сўнгги хабарлар